АсосийJinoyat

“Қишлоқ қурилиш инвест” ходими 365,8 млн. сўмни ўзлаштириб юборди

'“Қишлоқ қурилиш инвест” ходими 365,8 млн. сўмни ўзлаштириб юборди'ning rasmi

“Қишлоқ қурилиш инвест” Андижон филиали ходими намунавий уй-жойлар қурилишида ишлар бажарилгани ҳақида қалбаки ҳужжатларни расмийлаштирган, дея хабар берилмоқда.

Келтирилишича, Андижон вилояти прокуратураси филиал ходимининг 13 та пудратчи корхона томонидан амалда бажарилмаган иш учун 365,8 млн. сўм маблағни ўзлаштирганини аниқлаган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчилар жазоланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча президент айнан шу ҳақда қаттиқ гапирганди ва “Қишлоқ қурилиш инвест” монополиясини танқид қилганди.

 

    Бошқа янгиликлар