Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Андижон вилояти бўйича бўш иш ўринлари статистикасини эълон қилди. Унга кўра, 2019 йил октябрь ойида вилоят бўйича 8189 та бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, олий маълумотлилар учун 2325 та, ўрта-махсус маълумотлилар учун 3229 та ва бошқалар учун 2635 та бўш иш ўринлари мавжуд.






