Божхона ҳодимларининг тезкор текширув ишлари натижасида республикамизнинг турли ҳудудларидаги жиноятлар фош этилмоқда. Давлат Божхона қўмитасининг ҳабари беришича, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ўтказилган ўзаро ҳамкорликдаги тадбири давомида божхона қонунбузилиши ҳолатининг ўз вақтида олди олинди.
Тадбир давомида фуқаро М.О. икки мамлакат чегарасини ажратиб турувчи сим тўсиқлар орқали ноқонуний тарзда юртимизга умумий қиймати 44 миллион сўмлик 2790 қути тамаки маҳсулотларини олиб кираётган вақтида қўлга олинди.
Наманган вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Наманган вилояти Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида чегара олди ҳудудида харакатланаётган фуқаро М.И.га тегишли юклар белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унинг юклари орасидан тегишли ҳужжутлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 80 миллион сўмлик 8 минг қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.






