АсосийJamiyat

Қаршида каналдан топилган 15 ёшли ўқувчи жасади тафсилотлари ўрганилди

'Қаршида каналдан топилган 15 ёшли ўқувчи жасади тафсилотлари ўрганилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчининг жасади каналдан топилган ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратура ушбу воқеани ўрганди ва маълумотларни darakchi.uzга тақдим этди. 

Унга кўра, 2019 йилнинг 19 октябрь куни Қарши тумани, “Хониён” МФЙ, Юксалиш кўчасида яшовчи 7-сонли мактаб ўқувчиси Рахим А. (2004 й.т.) “Қарши Бош канали”нинг “Дашт” қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмидаги кўприкдан сувга сакраб, ўз жонига қасд қилган. 

Ҳолат юзасидан ишга алоқадор 7-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва ишчи-ходимларидан ҳамда ўқувчилардан тушунтиришлар олинган. 

Аниқланишича, ўқувчи Рахим А.нинг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари томонидан онаси мактабга чақиртирилган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ қилганидан сўнг, Рахим А. мактабдан югуриб чиқиб, канал томонга кетган. Синфдошлари ҳам унинг орқасидан боргади ва Рахим А.ни узоқдан ўзини каналга ташлаганини кўришади. 

Ўрганиш давомида ўша куни вояга етмаган Рахим А.ни ҳеч ким уриб ҳақорат қилганлиги ҳолати аниқланмаган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш давомида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.

    Бошқа янгиликлар