АсосийJamiyat

ИИББ: "Автомашинангиздан бир неча дақиқага узоқлашганда ҳам уни қулфлаб кетинг!"

'ИИББ: "Автомашинангиздан бир неча дақиқага узоқлашганда ҳам уни қулфлаб кетинг!"'ning rasmi

24-октябрь куни Бектемир тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушган.

Унга кўра, 21-октябрь куни тахминан соат 12.30 да 46 ёшли Носиржон Ю., 26 ёшли Абдуҳалил Ф.га тегишли бўлган «Дамас» русумли автомобиль очиқ қолдирилганлигидан фойдаланиб, унинг ичидан автомобиль эгасининг шахсий ҳужжатларини ва 140.000 сўм пулларини ўғирлаб кетган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида, ўғирликда гумонланувчи шахс қўлга олинди.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган автомобиль ғаразгўйлар учун жалб қилувчи омил бўлиб, ўғирлик ёки олиб қочишни осонлаштиради. Транспорт воситасидан ҳаттоки бир неча дақиқага узоқлашганда ҳам уни қулфлаб кетинг - бу сизни ортиқча асабийлашишдан сақлаб қолади”, — огоҳлантиради Тошкент шаҳар ИИББ. 

    Бошқа янгиликлар