АсосийJamiyat

Тошкентнинг кўп қаватли уйларидан бирида ёнғин содир бўлди

'Тошкентнинг кўп қаватли уйларидан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Кеча, 27 октябрь куни куни соат 13:46да, Яшнобод тумани, Авиасозлар 3-даҳаси 38-сонли 4 қаватли уйнинг томида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, томнинг бўғот кисмлари 70 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 13:51да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:06да қуршаб олиниб, соат 14:20да бартараф этилган.

Ёнғин томда оловли-таъмирлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Унда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин жойига 6 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

    Бошқа янгиликлар