Бош прокуратура Наманган вилояти Тўрақўоғон туманида кредит маблағлари талон-тарож қилинганлиги ҳақида хабар берди.
Унга кўра, "Тўрақўрғон А.Т." МЧЖ раҳбари Ғ.Т. (1981 й.т.) АТБ "Агробанк" Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. (1990 й.т.) билан биргаликда ноқонуний ишга қўл уришди.
Улар ушбу банкдан 4 нафар фуқароларнинг номларига жами 99,2 млн. сўм кредит пул маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "б, в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






