АсосийSiyosat

Қашқадарё ҳокимининг ўринбосарлари вазифасидан озод этилиб, сўнгги имкон сифатида туманларга ҳоким этиб тайинланди

'Қашқадарё ҳокимининг ўринбосарлари вазифасидан озод этилиб, сўнгги имкон сифатида туманларга ҳоким этиб тайинланди'ning rasmi

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Джўраев ва ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.      

Вазифасидан озод этилган вилоят ҳокими ўринбосарларига Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан сўнгги имконият берилди. Бу ҳақда сессияда иштирок этган Президент Администрацияси раҳбари Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович маълум қилди.  

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Джўраев Чироқчи тумани ҳокими ва вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов Миришкор тумани ҳокими лавозимларига тайинланди.                                                                     

    Бошқа янгиликлар