АсосийJamiyat

Фермер Лола опа Зироатхон Мирзиёева билан нималар ҳақида гаплашди?

'Фермер Лола опа Зироатхон Мирзиёева билан нималар ҳақида гаплашди?'ning rasmi

Фарғона вилоятида бўлаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш мақсадида уюштирилган пресс-тур доирасида 25 октябрь куни бир гуруҳ журналистлар вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан бирга Олтиариқдаги «Нурли обод» фермер хўжалигида бўлиб, Лола Муротова билан учрашди. Қаҳрамон аёл «Дарё» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон биринчи хоними билан учрашувда нималар ҳақида гаплашишганини сўзлаб берди.

Лола Муротова, Ўзбекистон Қаҳрамони:

— У киши билан Қўқондаги фестивалда, кўргазмаларни томоша қилаётганимизда кўришдик. «Мана шундай фидойи, ватанпарвар оналаримиз борлигидан фахрланамиз, сизлар бизнинг онамизсизлар», деб кўришдик.

«Сизларнинг обрў-эътиборларинг барча фарзандларимизга ҳам юқсин, сизларнинг йўлларингизни берсин», деб ният қилди. Юртимизда бўлаётган бунёдкорлик, ободончилик ишлари ҳақида гаплашдик.

Маълумот ўрнида:

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 августдаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган эди. Сентябрда эса Лола Муротова Қўқонда бўлган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар