АсосийMadaniyat

Ўзбекистонда илк бор архивда сақланаётган ноёб киноҳужжатлар намойиш этилади

'Ўзбекистонда илк бор архивда сақланаётган ноёб киноҳужжатлар намойиш этилади'ning rasmi

1-3 ноябрь  кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзархив” агентлиги ҳамда  Ўзбекистон  Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архиви ҳамкорлигида Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллигига бағишлаб Алишер Навоий номидаги киносаройда “Кино – ўчмас хотира” номли кинофестиваль ўтказилади, деб хабар берди "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати.

Анжуман Ўзбекистон миллий архив фондидаги ноёб кино ва фотоҳужжатлар орқали ватанимиз ҳамда кино тарихини кенг оммага таништиришни ўз олдига мақсад қилган. Кинофестиваль давомида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ноёб киноҳужжатлар намойиш этилади.  

Улар орасида Ҳамидулла Акбаров муаллифлигида суратга олинган “Худойберган Девонов” (1970 й), режиссёр Али Ҳамроевнинг “Тошкент жасорати” (1975 й) ва 1959 йил ишланган  “Қўшиқлар учади” каби ноёб хужжатли фильмлар бор.  

Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими 2019 йил 1 ноябрь  куни соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар