23-октябрь куни Шайхонтохур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг июль ойида 25 ёшли Абдуҳаким О. 47 ёшли Дилобар А.нинг ишончига кириб, унга бозордан гўшт маҳсулотларининг савдоси учун жой ажратиб беришни ваъда қилган. Ўзининг "хизматлари" учун Абдуҳаким 7.500 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Огоҳ бўлинг, пулларингизни ва бошқа қимматли буюмларингизни сизни масалангизни ҳал қилишни ваъда қилган кимсаларга ишонишга шошилманг.






