АсосийJinoyat

Яна бир оила ажримдан сақлаб қолинди

'Яна бир оила ажримдан сақлаб қолинди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувига келиб тушган Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 01.11.2016 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Турсуновдан ундирувчи Н.Нарзиеванинг фойдасига бир нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 11.10.2019 йил куни келиб тушган.

Шунингдек, ушбу ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Турсунов ва ундирувчи Н.Нарзиевага алимент пулларини ўз вақтида тўламаса, мажбурий ижро ҳаракатлари ҳақида ҳамда қарздор маъмурий (қамоқ жазосига), жиноий жавобгарликга тортилиши ҳамда отаси бўла туриб, ўзгалар қўлида тарбияланиши, фарзандини келажаги ва бошқа масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. 

Бундан ўзига тегишли хулоса чиқарган ота-оналар ўз қилмишларини тушуниб етдилар ва натижада  2019 йил 17 октябрь куни яна бир оила яраштирилди.

Оила муқаддас макондир, уни асраш ҳар биримизнинг ёш-у қарининг бурчи, уни мустаҳкамловчи эса фарзанд ҳисобланади. Ҳар бир фарзанднинг келажаги ота - она қўлида. Ота-она фарзандига ёшлигидан қандай тарбия берса, келажакда шунинг ҳосилини олади. Ёш ниҳолни қандай парвариш қилса, шундай ҳосил беради, фарзанд тарбияси ҳам худди шундай.

    Бошқа янгиликлар