АсосийJamiyat

“Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан тўхтаб қолган қудуқлар қайта ишга туширилмоқда

'“Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан тўхтаб қолган қудуқлар қайта ишга туширилмоқда'ning rasmi

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлатилмай, тўхтаб турган қудуқларни қайтадан тиклаш мақсадида мукаммал таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.  Бу ҳақда жамиятнинг Ахборот хизмати маълум қилмоқда

Жумладан, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасидаги “Шимолий Бердақ” конининг 42-сонли қудуғи қайта таъмирланганидан сўнг, кунлик ҳажми 170 минг кубометрни ташкил этган газ оқими олина бошланди.

14 октябр куни эса “Шарқий Бердақ” конининг 46-сонли қудуғидаги таъмирлаш ишлари натижасида кунлик ҳажми 145 минг кубометрни ташкил этган газ оқими олинди.

“Шимолий Сузма” конининг 9-қудуғидаги таъмирлаш ишлари самарасида кунлик ҳажми 50 минг кубометрни ташкил этган газ оқими олина бошланди.

Ҳозирда учала қудуқ ҳам қайта ишга тушди.  

Ушбу қудуқлардан қўшимча кунлик 365 минг куб. метр газ оқими олинмоқда.

    Бошқа янгиликлар