АсосийJamiyat

“Марҳум хотин номидаги уй-жойни кадастрлаш учун тўлов олинадими?”

'“Марҳум хотин номидаги уй-жойни кадастрлаш учун тўлов олинадими?”'ning rasmi

— Марҳум хотиним номидаги 40 йиллик уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ўз номимга қайта расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари тўлови олинадими?

Шавкат Болтаев, Ҳазорасп тумани, Питнак шаҳри

 

Т.АБДРИМОВ,Хоразм вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиқ вазифасини бажарувчиси:

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилди тайёрлаш учун давлат хизматлари нархлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби”га асосан аниқланади. Ушбу тартибга кўра, якка тартибдаги турар-жойларнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлашда объектларнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда белгиланади. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Шунингдек, юқорида қайд этилган қарорга асосан 2014 йил 1 августдан бошлаб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўлов ундирилмас- дан амалга оширилиши белгиланган.

Юқорида қайд этилганларга асосан сиз томондан мерос қабул қилиб олинган уй-жой биноси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун юқорида кўрса- тилган Қарор билан тасдиқланган “Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби”га асосан давлат хизмати нархлари тўловини амалга оширасиз.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар