АсосийJinoyat

Самарқанддаги юқумли касалликлар шифохонасида 10,5 млн. сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинди

'Самарқанддаги юқумли касалликлар шифохонасида 10,5 млн. сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси томонидан электрон давлат харидлари порталига ҳар бирининг нархи 5 млн. сўмдан бўлган 10 дона (35 млн. сўмлик) “G” маркали кондиционер харид қилиш бўйича хусусий корхона билан электрон шартнома расмийлаштирилган.  

Бироқ, хусусий корхона томонидан “G” маркали кондиционерлари ўрнига, нархи 2 млн. 425 минг сўм бўлган 10 дона (24 млн. 425 минг сўмлик) “А” русумли кондиционерлар олиб келиб ўрнатилиб, жами 10 млн. 575 минг сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Бундан ташқари, шифохонада 31 ҳолатда жами 58 млн. 305 минг сўмлик дори воситалари қиммат нархларга харид қилиниб, анча миқдордаги бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди жиноят иши қўзғатилган.  

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар