— Кам таъминланганлар рўйхатида тураман. 4 нафар фарзандим бор, икки нафари ногирон. Шу боис ҳеч қаерда ишламайман. Қурилаётган намунали уйлардан олиш истагида маҳаллага мурожаат қилгандим. Улар “1 млн. маош оладиган киши топсангиз, уй беришимиз мумкин”, дейишди. Уй олиш учун бошланғич тўловни тўлашга қурбим етади. Қаерга мурожаат қилсам бўлади?
Умида Саидова, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани
Фируза ИБРАГИМОВА,Бухоро вилоят ҳокимиўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси:
Вазирлар Маҳкамасининг “Ариза берувчи уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янги- ланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил 9 февралдаги ҳамда “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек, ёш оилаларга, эскирган уй- жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 16 январдаги қарорлари билан туман ва шаҳарлар ҳокимликларида комиссиялар тузилган.
Мазкур низомлар талабларидан келиб чиққан ҳолда фуқаро У.Саидова арзон уй-жойлардан олиши учун ҳужжатларни тайёрлаб туман комиссиясига тақдим этиши зарур.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






