Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билана алоқалар бўлими бошлиғи подполковник Саломов Нурбек Нормуродович Қўмита раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Саломов Нурбек Нормуродович Ўзбекистон миллий университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.
Мутахассислиги бўйича - халқаро журналист, cиёсатшунослик: тизимли таҳлил ва истиқболни белгилаш.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.






