Олий суднинг 2 августда ўтказган матбуот анжуманида берилган маълумотга кўра, 3,5 мингдан зиёд шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди. Бу кичкина кўрсатгич эмас. Ҳар бир нотўғри
айблов ортида шахснинг қайтарилмас умри туришини унутмаслик лозим. 28 ёшли бир нафар фарзанднинг отаси ҳам шундай айблов қурбони бўлди...
"ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ОРГАНИДАН ҚЎРҚҚАНИМ УЧУН ТАН ОЛГАНМАН"
Дастлабки тергов органи томонидан хавфли рецидивист, деб топилган судланувчи 2016 йил июлда Қирғизистон фуқароси билан Ўзбекистонда яшовчи фуқароларнинг молларини яширин равишда ўғирлашда айбланган.
Судланувчи судда содир этган жиноятига иқрор бўлмаган...
Туҳмат қилишган, жиноятни дастлабки тергов органидан қўрққаним учун тан олганман. 2014 йилдан 2016 йилга қадар фермер хўжалиги раҳбари бўлганман. 2016 йил октябрда фермер хўжалигини топшириб, шу ерда сувчи ва соқчи бўлиб ишга кирдим. 9 декабрда буғдойдан хабар олгани далага бордим. Буғдойзорда моллар юрганини кўриб, уйимдаги молхонамга олиб келдим. Фермер хўжалиги раҳбарига хабар қилиш учун қўнғироқ қилганимда рақами ўчиқ экан. Ҳокимиятда йиғилишда бўлиши мумкинлиги учун қайтиб безовта қилишни лозим топмадим. Бироздан кейин ҳамқишлоғим уйимга келди.
— Бумоллар Қирғизистон- да яшайдиган акамга тегишли. Моллар Қирғизистондан ўтиб, келиб қолган, — деди.
Моллар молхонада, олиб кетишингиз мумкин. Лекин раҳбарга буғдой- зорга киргани ҳақида айтдим. Шу боис раҳбарга учраб қўйинг, — дедим.
Эртасига профилактика инспектори чақиртириб, молҳақида сўради. Ҳужжат тайёрлаб, мени ИИБга олиб борди. ИИБ ходими эса вақтинча сақлаш хонасига олиб кирди. Шу билан эртаси куни уйимга кетдим. 19 декабрда ИИБпрофилактика инспектори Чуст туман жиноят судига чақиртирди. Судда менга 7 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Қамоқдалигимда олдимга ИИБ тезкор вакили келиб, мол ҳақида сўради.
Мол ўғрилигини бўйнингга оласан, — деди.
Ўғирламадим, — деганимни биламан қийнаб урди. Ҳатто кийимларимни ечтириб, устимга совуқ сув қуйди. Вақтинча сақлаш хонасида кийимсиз қолдирди. Ичкарида икки маҳкум ўзининг кийимларини беришди.
Эртаси куни олдимга бир неча ИИБ ходимлари келди.
Тан олмаса хоинликда айблаб, қаматиб юборамиз, — деб қўрқитишди. Қирғизистон фуқароси билан шерикликда айблашди.
Уни танимайман, кўр- маганман, — десам яна уриб қийнади. Кўзимга урганида шишиб, шифохонага бордим. Уйчи туманидаги тергов ҳибсхонасига олиб боришганида, тан жароҳати борлиги учун қабул қилишмади. ИИБ ходимларининг гапи
бўйича “отдан йиқилиб туш- дим”, дедим. Сўнг тергов ҳибсхонасига қабул қилишди. Жабрланувчиларни танимайман, Ғова ва Оғасаройдаги мол ўғриликларга алоқам йўқ. Наманган туман судида айтганимда, суд эътибор қилмади. Ўзимваоиламтурли жойларга мурожаат қилдик. Мол топилган куни кечқурун раҳбарнинг ўзи қўнғироқ қилгани, паспортимни МФЙ посбони олиб қўйгани, чегарани бузиб ўтмаганим, отдан йиқилмаганим ва ИИБ ходимининг гапи билан қўрққанидан менга кўрсатган ерини кўрсатганимни айтдим. Қисқаси, дастлабки терговда тазйиқ остида кўрсатма берганимни айтиб оқлов ҳукми чиқаришни
сўрадим.
“Тергов ҳаракатларида хатоликка йўл қўйилган”
Саиджон БАДРИДДИНОВ, жиноят ишлари бўйича Чуст туман судираиси:
— Иш ҳужжатлари ва судтергови давомида аниқла- нишича, дастлабки тергов органи томонидан судланувчининг ҳаракати ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 223-моддаси 2-қисмининг “б, в” бандлари билан етарли далилларсиз, асоссиз квалификация қилиниб, фақатгина судланувчини айблаш юзасидан бир томонлама тергов ҳаракатлари ўтказилиб, хатоликка йўл қўйилган.
Жиноят иши ҳужжатларида судланувчи белгиланган тартибни бузиб, Қирғизистонга чиққан ёки чегарадан ўтганини исботловчи объектив далиллар мавжуд эмас. Суд муҳокамаси давомида ҳам бундай далиллар аниқланмаган.
Суд судланувчидан айбига иқрорлик аризалари ноқонуний йўллар билан, тазйиқ остида олинган деб ҳисоблаб, унинг айбига иқрорлик аризаларини ва тергов ҳаракатида Жиноят-процессуал кодекси талаблари жиддий бузилган ҳолда ўтказилгани сабабли 2016 йил 26 декабрдаги гумон қилинувчининг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомасини номақбул далил деб эътироф этишни лозим топди.
Бундан ташқари, судланувчи судда, дастлабки терговда “терговчи маъмурий қамоқда бўлган вақтида 2 маротаба чақириб, тергов ҳаракатларини ўтказди. Биринчи маротаба қатнашган ҳимоячига ишонмаслигимни айтганман”, деган. Иш ҳужжатларида эса судланувчи ҳимоячининг иштирокини рад қилса-да, терговчи тузган барча процессуал ҳужжатларда айнан рад қилинган ҳимоячи қатнашганлиги кўрсатилган.
Оқлов иши кўрилаётган жараёнда Чуст туман ИИБ ТГ терговчиси ўз кўрсатмаси билан судланувчининг дастлабки терговда берган кўрсатмалари тўғрилигини тасдиқлади. Чуст туман ИИБ тезкор вакили ва тергов томонидан бажарилган ҳаракатларни суд ЖПКнинг 95-моддаси талабларига зид равишда ўтказилган, жиноят ишида тўпланган барча ҳужжатларни эса номақбул далил, деб ҳисоблади.
Судланувчи ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 223-моддаси 2-қисмининг “б, в” бандлари билан айбсиз деб топилиб, ушбу жиноятларни содир этишда дахли бўлмагани сабабли оқланди.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист






