АсосийJamiyat

Чет эл корхонаси манфаати ҳимоя қилинмоқда

'Чет эл корхонаси манфаати ҳимоя қилинмоқда'ning rasmi

Шартномага кўра, Ромитан туманидаги енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонага Саудия Арабистонининг “Astra Industrial Complex Co.Ltd” МЧЖ томонидан енгил саноат дастгоҳлари етказиб берилган эди.

Бироқ, дастгоҳларни қабул қилган корхона хорижий корхонасига пул маблағлари келишилган вақтда ўтказиб берилмаган. Бухоро вилоят иқтисодий судининг йилдаги қарорига кўра, қарздор корхона ҳисобидан “Astra Industrial Complex Co.Ltd” МЧЖ фойдасига 102 минг 672 АҚШ доллари миқдорида қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Ромитан бўлимига келиб тушди, ижро ҳаракатлари давомида қарздор қарзларини қисман тўлади.

Шундан сўнг, қарздор корхонага тегишли бўлган “Газ 330202” русумли, “Cobalt” русумли ҳамда “МАЗ” русумли ва “Тоyota Camry” русумли автомашиналар далолатнома асосида хатланиб, Ромитан туман ИИБ ЙҲХГ.га қарашли автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончасига жойлаштирилган. Эндиликда, ушбу транспорт воситалари “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасига жойлаштирилади.

    Бошқа янгиликлар