АсосийJamiyat

Ходжаева Нигора Қишлоқ хўжалиги Вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

'Ходжаева Нигора Қишлоқ хўжалиги Вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизматининг бошлиғи Ходжаева Нигора Шерхоновна Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади.  

Нигора Ходжаева 1982 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2003 йилда Самарқанд Давлат университетини, 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университети Олий журналистика факультетини тугатган. Журналистика соҳасида 2002 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. 

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати 

    Бошқа янгиликлар