Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги хулосаси билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати бошлиғи Рахманбаева Лола Самигджановна Қўмита раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Лола Рахманбаева 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти магистратурасини тугаллаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар Лола Рахманбаева Кун.уз сайтининг журналисти сифатида фаолият юритган. Раиснинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бир вақтнинг ўзида Қўмита Ахборот хизматининг бошлиғи ҳисобланади.






