Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 146-мактабнинг 9-синф ўқувчиси 10-синф ўқувчиси бўлган А.Г. ни пичоқлади. Бу ҳақида ИИБга 21-октябр куни соат 10:00 да хабар келиб тушган.
Аниқланишича, улар ўзаро муштлашиб, 15 ёшли бола 16 ёшли боланинг орқа қисмига пичоқ санчган.
Ўсмир олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган. Айни пайтда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.






