АсосийJinoyat

“Миллий банк” бошқарувчисининг кредит маблағларни ўзлаштирганлиги аниқланди

'“Миллий банк” бошқарувчисининг кредит маблағларни ўзлаштирганлиги аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ТИФ “Миллий банк”нинг Саёҳат бўлими бошқарувчиси томонидан кредит маблағларталон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Унга кўра фуқаро М.Ш. ТИФ “Миллий банк”нинг Саёҳат бўлими бошқарувчиси лавозимида ишлаган даврида фуқаролар Н.А., А.У. ва “B.F.” МЧЖ мансабдор шахслари билан тил бириктириб, “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида “M.Sh.” ХКга ажратилган 200,0 млн. сўм кредит маблағларини гўёки “B.F.” МЧЖга ишлаб чиқариш асбоб ускуналарини етказиб бериши учун ўтказиб, сўнгра ушбу пул маблағларни фуқаро А.У.нинг пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар