АсосийJamiyat

“Юксалиш”да сиёсий партиялар брифингларига старт берилди

'“Юксалиш”да сиёсий партиялар брифингларига старт берилди'ning rasmi

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати офисида Ўзбекистон сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказиладиган брифингларга старт берилди. 

Жамоатчиликни амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган майдонда биринчи бўлиб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили чиқиш қилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёни, сайловолди PR-кампаниясининг бир ойлик натижалари ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, эндиликда ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 10.00дан 12.00га қадар "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати офисида барча сиёсий партиялар томонидан брифинглар ташкил этилади

    Бошқа янгиликлар