Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, “Халқабод пахта тозалаш” АЖга қарашли “Қоракўл пахта қабул қилиш маскани” оператори С.А., “А.Қ.”фермер хўжалиги томонидан масканга жорий йилнинг 12, 14 ва 16 октябрь кунлари топширилган пахта хом ашёсига яна 3 тонна пахта хом ашёсини қўшиб ёзиш ва юк хатларини қалбакилаштириб бериш эвазига фермер хўжалиги раҳбари Р.А.дан
6,0 млн. сўмни талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан “Қоракўл пахта қабул қилиш маскани” моддий жавобгар шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






