Ноябрь ойида шаҳримизда “Тоза шаҳар” экоакцияси бошланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабар бермоқда.
Пойтахтимизни янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур тадбир давомида олий таълим муассасаларининг кўнгилли ёшларидан иборат жамоалар томонидан шаҳримиздаги қаровсиз ҳудудлар тартибга келтирилади ва уларга янги ниҳоллар экилади.
Ушбу экоакцияда иштирок этмоқчи бўлганлар обод қилган манзилларингизнинг аввали ва кейинги ҳолатини фотоларга муҳрлаб, #ecochallenge хештеги билан ижтимоий тармоқларга жойлаштиринг ҳамда ушбу фотоларни Тошкент шаҳар комиссиясига тақдим қилинг.
Тадбир якунида “Энг озода ҳудуд”, “Энг чиройли маскан” ҳамда “Энг фаол кўнгиллилар” номинациялари бўйича ғолиб жамоалар аниқланади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Агар сиз ҳам шаҳримизнинг ободлиги, кўркамлиги, озодалигига ва гўзаллигига бефарқ бўлмасангиз, “Тоза шаҳар” экоакциясида иштирок этинг.
Мурожаат учун телефонлар: (90) 959 56 07, (90) 919 86 82






