2020 йилда ҳар ўн компаниядан биттаси ишчиларини ишдан бўшатади. Бу ҳақда HeadHunter тадқиқотида иш берувчилар сўровига асосланиб айтилган.
Бу йил компанияларнинг 19 фоизи ишчилар сонини камайтиришган. Бироқ, 49 фоиз уни оширган. Умуман олганда, компаниялар истиқболларни ижобий баҳоламоқда: 62 фоизи қўшимча ишчиларни ёллаш ниятида. Шу билан бирга, 9 фоиз эҳтимолий пасайиш ҳақида хабар берган.
«Известия»нинг таъкидлашича, ўтган йили ҳар бешинчи компания (21 фоиз) ўз ходимларини ишдан бўшатган, бу йил эса ҳар ўнинчи.
Фирмалар ва корхоналарнинг 43 фоизида ишчиларнинг иш ҳақи оширилган, 53 фоизда эса ўзгаришсиз қолган ва иш берувчиларнинг атиги 1 фоизи иш ҳақи пасайганлигини эълон қилган.






