АсосийDunyo

Нарухито Япония императорлик тахтини расман эгаллади

'Нарухито Япония императорлик тахтини расман эгаллади'ning rasmi

Бугун, 22 октябрь куни Япония императори Нарухито мамлакат конституцияси ва император сулоласи қонунига мувофиқ тахтни эгаллашини расман маълум қилди.

Янги императорнинг тахтни эгаллаш маросими Токиодаги император саройининг энг нуфузли Қарағай залида бўлиб ўтди. Маросимда мамлакат расмийлари ва маҳаллий аҳолидан ташқари 174 мамлакатдан 400 га яқин хорижлик делегатлар иштирок этди.

Маълумот учун, Нарухито жорий йилнинг 30 апрель санасида отаси Акихито вафотидан сўнг тахтни эгаллаш ваколатига эга бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар