АсосийJamiyat

Прокуратура ижтимоий тармоқларда чиқаётган мурожаатларни ҳам назоратга олди

'Прокуратура ижтимоий тармоқларда чиқаётган мурожаатларни ҳам назоратга олди'ning rasmi

Прокуратура органлари томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг кунлик хабарлари мониторинги амалга оширилиб, прокуратура органлари аралашувини талаб қиладиган қонунбузилишлар ҳақидаги хабарларни тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқилиши таъминланмоқда. 

Бош прокуротура томонидан қилинган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мажбурий ижро бюроси фаолияти, кўрсатилган коммунал хизматлардан норози бўлиш, меҳнат низолари билан боғлиқ масалалар, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, тергов органларнинг ҳаракатлари ҳамда чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиш мавзусидаги хабарларни ташкил этмоқда. 

Мониторинг давомида юқорида қайд этилган хабарлар ваколат доирасида ўрганилиб, натижаси бўйича қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрган ҳолда тегишли муносабат билдириб келинмоқда. 

«Facebook»ка номи чиққан МИБ ходимига хайфсан берилди

Хусусан, «Facebook» ижтимоий тармоғининг «Xalq fikri/Мнение народа» гуруҳи фойдаланувчиси С.З. томонидан қолдирилган «Вчера сотрудник Кабмина оскорбил гражданина, сегодня его уже уволили. Это сотрудник у входа в MIB Зангиатинского района, такой же хам, однако его покрывают руководители. Обратите внимание на его позу, одежду, - это MIB это норма» хабар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Бюронинг Зангиота туман бўлимининг назорат текширув пости ходими қабулга келган фуқарога нисбатан қўпол муомалада бўлгани аниқланган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Бюронинг Зангиота туман бўлимининг назорат текширув пости ходими келгусида аҳоли билан хушмуомалада бўлиши юзасидан профилактик суҳбат ўтказилиб, “хайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Прокуратура ташаббуси: ўғлининг контрактига тўлов, онасига кир мошина, телевизор...

Шунингдек, «Diqqat Telegram» каналида фуқаро томонидан видео мурожаат жойлаштирилиб, унда «Видеомурожаатда бу оилага 2 хонали уй ажратиш қарори чиқарилган... вилоят прокуратураси бу ишни орқага суриб асоссиз равишда уй беришни орқага чўзаётгани ва прокурор қабулига ҳам киролмаётгани айтилади» мазмунида қолдирилган хабар зудлик билан ўрганилди. 

Ўрганиш натижасида, Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сонли қарори ижроси юзасидан Қарши шаҳар ҳокимлигида тузилган ҳудудий комиссия томонидан муаллифнинг отаси номида бўлган уй-жойда онаси ўз фарзандлари билан яшаши учун етарлича шароит борлиги сабабли уй-жойга муҳтож эмаслиги ҳақида қарор қилинган.

Ушбу масала юзасидан, вилоят прокуратурасида бир неча маротаба қабул қилинган ариза муаллифига отаси А.Х. номида бўлган уй-жойда онаси фарзандлари билан бирга яшаб келиши учун барча шарт-шароитлар етарли эканлиги маълум қилинишига қарамай, онасининг номига янги уй-жой олиш истаги борлигини таъкидлаб келган. 

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида муаллифнинг оилавий шароити ўрганилиб, Р.Х. И.Каримов номидаги техника университетида контракт асосида ўқиётганлигини инобатга олиб, прокуратура органлари ташаббуси билан унинг 1-курси учун 4 млн. сўм контракт пулини тўлашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўз навбатида, онаси Н.Б.га телевизор ва кир ювиш машинаси олиб берилиб, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинланишига амалий ёрдам кўрсатилди. 

Прокуратура органлари томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда

    Бошқа янгиликлар