Қирғизистон пойтахти мерияси муниципал автобус ҳайдовчиларини йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларидан техник фойдаланиш қоидаларини билиш юзасидан режадан ташқари брифинг ва тест синовларини ўтказди. Бу ҳақда ҳокимият матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи имтиҳонда 343 ҳайдовчидан 188 нафари керакли балл тўплай олмади, яна 24 киши узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмади.
Синовдан ўта олмаганларга хатолар устида ишлаш, малака ошириш ва қайта имтиҳондан ўтиш имконияти берилди. Натижада кейинги тестларда барча ҳайдовчилар имтиҳонни муваффақиятли топширишди.






