АсосийJinoyat

Ўғринча уланиш, юз миллион сўмга тушди

'Ўғринча уланиш, юз миллион сўмга тушди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбирда, фуқаро А.Шарипов тадбиркорлик рўйхатидан ўтмасдан, ушбу фаолият билан шуғулланишга рухсат берувчи тегишли ҳужжатларсиз Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин ҚФЙ, Қаҳрамон маҳалласи ҳудудидаги хусусий корхонага қарашли очиқ ер майдонида оҳак тошини куйдириш учун мўлжалланган 6 дона қўлбола ёндиргич (горелка) орқали фойдаланиладиган ускуналарни корхонанинг орқа томонига ўрнатиб, ундан фойдаланиш мақсадида ҳудуддан ўтувчи табиий газ қувури тармоғига ноқонуний равишда уланиб, фойдаланиб келаёганлиги аниқланган.

Зангиота туман “Газ таъминоти” томонидан участкасининг 2019 йил октябрь тақдим этилган қайта ҳисоб-китоб хулосасига кўра, фуқаро А.Шарипов томонидан  газ корхонасига жами 108 млн. 864 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Мазкур холатда Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 1852-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, унга биринчи марта жиноят содир этган шахс сифатида, жиноят аниқланган кундан этиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарни ўрнини қоплаш ва жавобгарликдан озод этилиш имконияти берилган.

Шунга қарамай қарамасдан зарар пуллари тўланмаган. Шу сабаб унга нисбатан жиноий иш очилиб,хозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар