АсосийJamiyat

Талабалар фестивали -2019: Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди

'Талабалар фестивали -2019: Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди'ning rasmi

Туркистон санъат саройида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган талабалар фестивали ғолибларини тантанали  тақдирлаш маросими  бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов талабаларни қутлар экан, ушбу фестивал илк маротаба ўтказилаётганига қарамасдан, кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этиб, уларнинг салоҳияти ва билимини яна бир бор синовдан ўтказганлигини алоҳида эътироф этди. 

Дастлаб Италияда ўтказилган XXX ёзги универсиада ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, 2 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 7 та бронза медалларини қўлга киритиб қайтган талабалар вазирлик томонидан алоҳида эътироф этилиб, уларга махсус совғалар туҳфа этилди.

Фестивал доирасида ўтказилган миллий кураш, марафон, мини футбол, аннотация маҳорати, "Энг яхши китобхон талаба", "Заковат",  Блогерлик маҳорати йўналишлари бўйича 1,2,3-ўрин соҳибларига вазирликнинг дипломи ва махсус совғалари топширилди. 

Шу билан бирга "Ягонасан муқаддас Ватан" кўрик танлови ҳамда Талабалар театр студиялари жамоалари ҳам фестивал доирасидаги тадбирдарда фаол иштироки учунэсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди

    Бошқа янгиликлар