АсосийJamiyat

Навоийда “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди

'Навоийда “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди'ning rasmi

Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида  “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмоби ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, шунингдек, ҳуқуқий уларнинг билимларини баҳолаш ва рағбатлантиришга қаратилди. 

Мазкур кенг қамровли тадбирда “Ёшлар хиёбони”да 1250 нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди.

Флешмоб доирасида “Нотариус маслаҳати”, “Адвокат маслаҳати”, “ФҲДЁ маслаҳати” ҳамда “Адлия маслаҳати” каби мавзуларда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатилди. 

Мактаб ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари”, Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида “Сайлов билимдони” танловлари ҳам ўтказилди.

Вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, иш берувчи ташкилотлар томонидан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Танловларида ғолби бўлган барча иштирокчилар тақдирланди.

Бошқа янгиликлар