АсосийJamiyat

ИИВ сурхондарёлик фуқаро билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди

'ИИВ сурхондарёлик фуқаро билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди'ning rasmi

2019 йил 16 октябрь куни Озодлик радиосининг “@sizdantelegram” каналида “CУРХОНДАРЁ – “Маҳалла раиси бола пули сўраб мурожаат қилган аёлдан ГАИдан маълумотнома келтиришни талаб қилди” номли хабари эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, Термиз туманида яшовчи Ф.Шайманова маълумотнома сўраб вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига мурожаат қилмаган, дея хабар беради ИИВ Ахборот хизмати.

Ваҳоланки, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари шу кунга қадар маълумотнома сўраб мурожаат қилган барча фуқароларнинг талабларига ўз вақтида жавоб қайтарган.

 

    Бошқа янгиликлар