2019 йилнинг 16 август куни соат 19 дан 51 дақиқа ўтганда Хоразм вилояти Урганч шаҳри Маҳтумқули кўчаси 94-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.
Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 6 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:05 да қуршаб олинган ва соат 20:45 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин ўчирувчилар томонидан уй эгасининг 3 нафар 2009, 2014 ва 2018 й.т. набиралари қутқарилган ҳамда уйнинг 130 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 70 кв.метр майдонда томи, шифти, уй жиҳозлари ҳамда уй эгасига тегишли “DAMAS” русумли автомобили ёниб зарарланган. Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






