АсосийJamiyat

Бухорода аёл эрининг болтаси зарбидан қутқариб қолинди

'Бухорода аёл эрининг болтаси зарбидан қутқариб қолинди'ning rasmi

Ички ишлар ходимлари томонидан яна бир мудҳиш қотилликнинг олди олинди. 

Кеча, яъни 2019 йилнинг 16 октябр куни соат 20-45 ларда Бухоро вилояти Гиждувон тумани Армечан маҳалласида яшовчи фуқаро Хамид А. турмуш ўртоғи, ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Фарида Т.ни бегона эркаклар билан ишқий муносабатда бўлаётганлигини гумон қилиб, уни ўлдирмоқчи бўлади.

Бироқ, эр болта билан қуролланиб, аёлини ўлдирмоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Маълумот берилишича, айни пайтда айбдор ушланган ва ҳолат юзасидан Гиждувон туман прокуратураси томонидан фуқаро Хамид А.га нисбатан ЖК 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

    Бошқа янгиликлар