“Telegramm” ижтимоий тармоқларида “Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати” номи остида чиқарилган мақолага Фарғона вилоят ИИБ Матбуот хизмати Раддия эълон қилди.
Мазкур мақолада Дима Қаюмга нисбатан тажовуз, таҳдид, самосуд ҳолати уюштирилиб, унга тегишли телефон экрани синдириб ташланганини кескин қораланган. Ҳамда ҳолат тегишли идоралар томонидан назоратга олиниши сўралган.
Ушбу ҳолат юзасидан Болтабоев Дилшоджоннинг (ДимаҚаюм) жорий йил 15 сентябрь куни Риштон туман ИИБга қилган мурожаати рўйхатга олинган. Ҳозирда Риштон туман ИИБ ҲПБ томонидан ҳолатда иштирок этганаёлларга нисбатан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






