АсосийJamiyat

Ёнғинга чидамли қурилиш материаллари яратиш масаласи муҳокама қилинди

'Ёнғинга чидамли қурилиш материаллари яратиш масаласи муҳокама қилинди'ning rasmi

ФВВ Ёнғин хавфсизлиги институтида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда «Ёнғинга чидамли қурилиш материаллари яратишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари» мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди, дея хабар қилади Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги институти матбуот хизмати.

Анжумандан кўзланган мақсад республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида мавжуд долзарб муаммолар юзасидан кенг миқёсли муҳокама ўтказиб, маҳаллийлаштириш дастури асосида янги, замонавий, ёнғинга чидамли қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқариш, ўз навбатида импорт улушини камайтириш, ички бозорнинг қурилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжи қондирилишини таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш ва уларнинг энг мақбул ечимларини топиш.

Тадбирда бугунги кунда қурилиш материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш дастури асосида янги замонавий қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқариш, ўз навбатида импорт улушини камайтириш, ички бозорнинг қурилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжи қондирилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги тўғрисида фикр юритилди.

Соҳа мутахассисларининг қайд этишича, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва республика ҳудудига четдан олиб кирилаётган қурилиш материалларининг аҳоли турар-жой секторлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Хусусан, содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарияти ёнғин хавфи юқори саналган қурилиш материалларининг термик парчаланиши натижасида инсонларнинг кучли заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлиги сабаб бўлмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ёнғинга хавфсиз қурилиш хом-ашёларини яратиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишларни янада жадаллаштириш ҳамда самарали натижаларини ҳаётга кенг татбиқ этиш масалалари бўйича алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ҳар бир маҳсулот тури сертификатга (ёки синов протоколи) эга ва унда тегишли бўлган хавфлилик гуруҳнинг аниқ кўрсатгичлари кўрсатилган бўлиши керак. Анжуманда шундай маҳсулотларнинг баъзиларига тўхталиб ўтилди. Жумладан:

Гипсокартон. Қалинлиги 8-12 мм бўлган стандарт гипсокартон плитаси бевосита очиқ олов таъсирига 15-20 минут давомида бардошли бўлиб, сўнгра унинг емирилиш жараёни бошланиши мумкин.

Сендвич панеллар. Сендвич панелларнинг оловга бардошлилигини бутлигича тавсифлаб бўлмайди; улар қандай материаллардан тайёрланганлиги аниқланиши керак. Масалан, пўлат тунукали ва қалинлиги 150 мм бўлган полиуретанли иситкич қатламли плитаси 30 дақиқа, шу каби қалинлигида иситгич қатлами кўпикли полистиролидан бўлган плитаси эса 15 дақиқа давомида оловга бардош бера олади.

Газли ва кўпикли бетонлар. Газли ва кўпикли бетон материаллари яхши оловга бардошлик хусусиятга эга. Агарда 120 дақиқа давомида очиқ аланга билан шундай бетон плиталаридан ясалган деворига таъсир этилса ҳам, улар заҳарли газ ва тутун ажратмасдан ўз хусусиятини йўқотмайди.

Поликарбонат. Мумкатак пластиклар минимал ёнувчанлик ва алангани тарқалиш ҳамда мўтадил алангаланувчи хусусиятига эга.

Ондулин. Материал битум билан шимдирилган картон ва барча келиб чиқадиган оқибатлар асосида ишлаб чиқилган. Унинг таркибида минерал қўшимчаларнинг мавжудлигига қарамай, ондулин ёнишга чидамсиз бўлиб, ёнғин вақтида юқори хавфга эга.

    Бошқа янгиликлар