Юзага келган вазият тўғрисида дастлабки маълумотлар маълум қилинди...
Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:18да Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида металл конструкциянинг қулаши содир бўлган.
Натижада, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган. Ҳодиса жойига Фақулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари чиқишган.
Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.
ФВВ матбуот хизмати






