АсосийJamiyat

“Йиқилган” абитуриент ҳам талаба бўлиши мумкин

'“Йиқилган” абитуриент ҳам талаба бўлиши мумкин'ning rasmi

Абитуриентлар белгиланган квота бўйича ўқишга киролмаган тақдирда СУПЕР КОНТРАКТ асосида қабул қилиниши мумкин.

Бунда СУПЕР КОНТРАКТнинг миқдори контракт тўловига нисбатан қуйидагича белгиланади:

  • 1 баллгача етмаганда — 1,5 баробар;
  • 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганда — 2 баробар;
  • 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганда — 2,5 баробар;
  • 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганда — 3 баробар;
  • кириш учун 4 баллдан кўп ва минимал баллдан (56,7) кам бўлмаганда — 10 баробар ва ундан кўп (йўналишга қараб).

Бундан ташқари, 56,7 дан кам балл тўплаганлар ҳам талаба бўлиши мумкин.

Бунда абитуриентлар ҳужжат топширган йўналиши бўйича энг юқори СУПЕР КОНТРАКТ миқдорининг 2 баробарини тўлаши лозим.

Масалан, оширилган тўлов контракти 10 баробар (100 млн. сўм) бўлса — 20 баробар (200 млн. сўм) тўланади.

  • Эслатиб ўтамиз (http://www.lex.uz/docs/3244181), оширилган контракт фақат биринчи ўқув йили учун тўланади.

    Бошқа янгиликлар