АсосийJamiyat

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкентдаги вакиллиги фаолиятини янги бинода давом эттиради

'Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкентдаги вакиллиги фаолиятини янги бинода давом эттиради'ning rasmi

Пойтахтдаги «Сузук ота» мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкентдаги вакиллиги фаолият бошлади.

Ушбу мажмуа Президент ташаббуси билан бунёд этилиб, рамазон ойида фойдаланишга топширилган эди.

«Сузук ота» мажмуаси шаҳар марказида жойлашган бўлиб, вакиллик биносининг ушбу ерда бўлиши мақсадга мувофиқ. Вакиллик ўзига муносиб маскандан жой олди. Тошкент шаҳрига янги тайинланган бош имом-хатиб Нуриддин домла Холиқназаров бугундан ўз вазифасини бажаришга айни шу масканда киришдилар.

27 август куни пойтахтимиздаги «Сузук ота» мажмуасида ЎМИнинг Тошкент шаҳридаги вакиллиги фаолият бошлади. Ушбу мажмуа Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилиб, рамазон ойида фойдаланишга топширилган эди. Маълумки, «Сузук ота» масжиди тарихий масканлардан бири бўлиб, ўтмиши бевосита Амир Темурга бориб тақалади. Вакиллик биносининг айни шу мажмуадан ўрин олиши қувонарли ва, иншааллоҳ, хайрлидир.

«Сузук ота» мажмуаси шаҳар марказида жойлашган бўлиб, вакиллик биносининг ушбу ерда бўлиши айнан мақсадга мувофиқдир. Вакиллик ўзига муносиб маскандан жой олди, десак хато қилмаган бўламиз.

Тошкент шаҳрига янги тайинланган бош имом-хатиб Нуриддин домла Холиқназаров бугундан ўз вазифасини бажаришга айни шу масканда киришдилар.

Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари, бўлим бошлиқлари ҳамда вакиллик ходимлари, нуроний отахонлар ва бошқа меҳмонлар иштирок этдилар. Анъаналаримизга мувофиқ қурбонлик маросими амалга оширилди, Қуръони Карим оятлари тиловат қилинди.


    Бошқа янгиликлар