АсосийJamiyat

Ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилмоқда

'Ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилмоқда'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлисида “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқуқий нормалардан келиб чиқиб, бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”, “Судлар тўғрисида”, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, Жиноят-процессуал, Божхона ва Солиқ кодекслари ҳамда бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

photo_2019-08-24_11-37-13.jpg

Қонуннинг 19-моддасида чақирув тадбирларининг қиш даврида ўтказилиши қатор қийинчиликлар ва сарф-харажатларнинг ортишига олиб келаётганлиги сабабли, чақирувни баҳор, яъни март-апрель ойларига ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, 21-моддаси олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабаларни ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкинлиги, бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилишини назарда тутувчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Мажлисда сенаторлар ушбу қонун ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақирилувчиларни ҳарбий хизматга чақириш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Бошқа янгиликлар