АсосийDunyo

Трамп Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилмоқда (Видео)

'Трамп Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилмоқда (Видео)'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Хиой маҳсулотларига нисбатан қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Расмий Пекин эса бу каби ҳаракатларнинг оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирмоқда. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Қўшма штатлар 1 сентябрь кунидан эътиборан умумий қиймати 300 млрд.долларга тенг бўлган Хитой маҳсулотларига 10 % лик божлар жорий этади. Дональд Трамп Вашингтон ва Пекин ўртасида савдо келишувига эришилмагунга қадар қўшимча божлар киритишда давом этишини маълум қилди.

Ушбу хабар дунё фонд биржаларида акс садо бермоқда. 1 август кунги савдолар якунида Dow Jones индекси 1% ортиққа тушиб кетди. Хитой ҳукумати ўз навбатида бунга кескин норозилик билдирди ва борди-ю, мамлакат маҳсулотларига божлар оширилса, бунга муносиб равишда жавоб чоралари кўрилишини маълум қилди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги томонлар ўртасида савдо урушининг кучайишида жавобгарлик Вашингтон зиммасида эканлигини таъкидлади.


Бошқа янгиликлар