АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлигининг “РЕМБАТ” жамоаси мусобақа олди машғулотларини ўтамоқда

'Мудофаа вазирлигининг “РЕМБАТ” жамоаси мусобақа  олди машғулотларини ўтамоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги шарафини ҳимоя қилиш масъулиятини олган ҳарбий хизматчиларV “Халқаро армия ўйинлари – 2019” доирасида шу йилнинг 3 – 17 август кунлари Россия Федерациясининг Омск шаҳридаўтказиладиган “РЕМБАТ”– “Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони”танлови олдидан тайёргарлик машғулотларини ўтади.

Унда ўзбекистонлик “РЕМБАТ”чилар шахсий таркиби мусобақа йўналишлариҳамдаҳарбий техникаларни синовдан ўтказди.

– Ушбу машғулотлар жараёнида вакилларимиз ҳудудга ва ҳарбий техникаларга тўлиқ мослашди, – дейди подполковник Исмоил Наврўзов. – Энг муҳими, йигитларнинг ўзларига бўлган ишончи мустаҳкам. Ғалабага эришиш учун озмунча тер тўкмадик. Насиб қилса, юртимизга ғалаба билан қайтамиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа уч йилдан бери ўтказилади; жамоамиз эса унда илк бор қатнашмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар