АсосийDunyo

АҚШ ва Хитой савдо урушига ечим изламоқда (Видео)

'АҚШ ва Хитой савдо урушига ечим изламоқда (Видео)'ning rasmi

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо муносабатларида юзага келган тарангликни юмшатиш мақсадида музокараларнинг янги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Томонлар ўртасида Шанхайда бўлиб ўтаётган музокарлар чоғида Дональд Трамп твиттер саҳифасида Хитойга нисбатан ўзининг танқидий фикрларини билдирди. Оқ уй раҳбари расмий Пекиннни Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ҳажмини ошириш бўйича ваъдаларига амал қилмаётганликда айблаб чиқди. Трамп шунингдек, кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Хитой билан савдо музокараларини олиб боришда жуда қаттиққўл позицияда бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ жорий йилнинг 10 май куни умумий қиймати 200 млрд долларга тенг бўлган Хитой маҳсулотларига нисбатан қўшимча божларни жорий этган эди. Бунга нисбатан Хитой ҳукумати июнь ойида жавоб чораларини қўллаб, АҚШнинг 5 мингдан ортиқ маҳсулотларига қўшимча божларни жорий этган эди. Bloomberg агентлиги хабарига кўра, Шанхайда бошланган Хитой-АҚШ савдо музокаралари муддатидан аввал ниҳоясига етган. Эслатиб ўтамиз, музокараларнинг Вашингтонда бўлиб ўтган аввалги раунди самарасиз якунланган эди.


Бошқа янгиликлар