АсосийJamiyat

Ҳарбий округ қўмондони тўққиз нафар аёлни иш билан таъминлаган тадбиркорга ёрдам берди

'Ҳарбий округ қўмондони тўққиз нафар аёлни иш билан таъминлаган тадбиркорга ёрдам берди'ning rasmi

Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизони ҳарбий савдо мажмуаси биносида ҳарбийхизматчиларнинг оила аъзолари фаолият кўрсатадиган “Меҳрибон” тикув цехинингтантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида ўтказилган маросимда округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зуҳра Ибрагимова, Нукус шаҳар ҳокими ўринбосари Гулсара Абибуллаева сўзга чиқиб, ҳунарманд аёлларнинг келгуси фаолиятига омад тилади.

Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан унумли фойдаланган майор Зокир Гайиповнинг турмуш ўртоғи Зумрад Гайипова ўттиз миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитэвазига тикувчилик цехининг фаолиятини йўлга қўйди. Округ қўмондонлигининг кўмаги билан тадбиркор аёлга ҳарбий савдо мажмуаси биносидан янги таъмирланган кенг ва шинам хона ажратилди. Эндиликда бу хонада “Ватанпарвар” маҳалласида истиқомат қилувчи 9 нафар ҳарбий хизматчининг аёли тикув-бичув ишлари билан машғул бўлишади. Тикувчилик цехи ҳарбий хизматчиларнинг либослари, аёллар ва болалар учун мўлжалланган кийимларни ишлаб чиқаришни режалаштиряпти.

– Олдин Республика баркамол авлод марказида бичиш-тикиш тўгарак раҳбари лавозимида ишлаб келгандим, – дейди тадбиркор Зумрад Гайипова. – Давлатимиз томонидан биз, аёлларга яратилган имкониятлар ҳақида эшитиб, турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашиб, ҳарбий шаҳарчамизда маълум маънода муҳтожлик туғдираётган тикувчилик цехини очишга қарор қилдим. Округ қўшинлари қўмондонининг амалий ёрдами билан имтиёзли кредит эвазига иш фаолиятимни йўлга қўйиш мақсадида 6 та тикув машинаси ва тикувчилик учун керакли анжомларни сотиб олдим. Маҳалламизда турли вилоятлардан келган ҳарбийлар оилалари орасида тикувчилик, каштачилик ва зардўзлик билан шуғуллана оладиган аёлларга ўз бизнес режам ҳақида айтганимда, улар мен билан ишлаш таклифига рози бўлишди. Цехимиз оз вақт ичида

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар