БМТ Ливия қирғоқлари яқинида юз берган кема ҳалокатида 150 га яқин киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Бу жорий йилда Ўрта Ер денгизида рўй берган энг йирик фожиа эканлиги айтилмоқда. Ёғочданясалган кема Хомс шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудда чўкиб кетган. Бу ҳақда халқаро миграция ташкилоти ва БМТ нинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссарлиги маълум қилди. Гувоҳларнинг таъкидлашича, фожиа рўй берган вақтда кема бортида 300 га яқин муҳожир бўлган.
Ливия қирғоқ бўйи қўриқчилари томонидан 145 нафар киши қутқариб қолинган. Ушбу фожиа ҳақида хабар берган БМТ олий комиссари Филиппо Гранди халқаро ҳамжамиятни Ўртаер денгизида муҳожирларни қутқариш дастурини қайта тиклашга, ноқонуний муҳожирларнинг Ливияда қамоққа олинишини тўхтатишга, муҳожирларнинг хавфсиз ҳаракатланишларни таъминлашга чақирди.






