Милиардер Илон Маскка тегишлиSPACE X компаниясининг Falcon 9 ракета ташувчиси Cargo Dragon юк кемасини Ер орбитасига муваффақиятли равишда олиб чиқди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
НАСА маълумотларига кўра, юк кемаси Халқаро коинот станциясига 2 тоннадан ортиқ озиқ- овқат маҳсулотлари, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун махсус қурилмалар, жумладан фазовий биомедицина 3D-принтери, Cargo Dragon юк кемаси 27 июль, яъни бугун Халқаро коинот станцияси билан туташади. Бу АҚШ аэронавтика миллий агентлиги ва SpaceX компаниялари ўртасида тузилган шарномага мувофиқ 18- маротаба амлга оширилган ҳамкорликдаги лойиҳадир. Экспертлар буни фазони забт этиш борасида янги давр бошланганининг ёрқин мисоли, деб эътироф этишмоқда.






