АсосийDunyo

Facebook 5 миллиард доллар миқдорида рекорд жарима тўлайдиган бўлди

'Facebook 5 миллиард доллар миқдорида рекорд жарима тўлайдиган бўлди'ning rasmi

Бироқ бу бир неча миллиард доллар даромад кўрувчи компания учун рамзий жазодир. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

АҚШ федерал савдо комиссияси компанияни фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини етарли даражада ҳимояламагани борасидаги тергов иши доирасида шунча миқдорда жаримага тортишини маълум қилди.Ташкилот фикрига кўра, Facebook юзни аниқлаш функциясини ишлатган ўн миллионлаб фойдаланувчиларни алдаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқ аккаунтларини бузиб киришдан ҳимоялаш мақсадида тўпланган телефон рақамларини фойдаланувчилар розилигисиз реклама мақсадларида фойдаланган. Бироқ ушбу комиссиянинг қарори ҳали суд томонидан ҳам тасдиқланиши лозим. Бундан ташқари, айрим сиёсатчилар бу каби жарималар хавфсизлик билан боғлиқ асл муаммога ечим бўлмаслигидан хавотир билдиришмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили компания даромади 53 миллиард долларга бориб етган.

    Бошқа янгиликлар