Қуролли Кучлар академиясининг хорижий давлатлар билан ҳарбий таълим борасидаги ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида "Замонавий босқичда Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг асосий тенденциялари" мавзусидаташкил этилган халқаро анжуманда ўн бешта хорижий давлат ҳарбий атташелари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби ва бошқа олий ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокэтди.
Маърузаларда Қуролли Кучларни замон талабларидан келиб чиқиб ислоҳ қилиш, ҳарбий санъатни ривожлантиришнинг асосий тенденцияларини ўрганишнинг аҳамияти, жаҳон миқёсида ҳарбий соҳада эришилган ижобий тажрибаларни қўшинлар амалиёти ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларидаги таълим жараёнига изчил тадбиқ этиш бўйича асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш зарурати ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Шунингдек халқаро илмий анжуман доирасида ҳарбий атташеларнинг хорижий давлатлар олий ҳарбий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари биланҳамкорлигини ташкиллаштириш, чет эл ҳарбий академиялари билан тажриба алмашиш, ҳамкорликда ҳарбий-илмий тадбирлар уюштириш,ўқитишнинг илғор инновацион услубларидан фойдаланган ҳолда онлайн тренинглар ўтказиш йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Катта экранда мавзуга оид намойиш этилган слайд ва видеоматериаллар анжуман иштирокчиларининг тасаввурларини янада кенгайтиришга ҳисса қўшди. Анжуман якунида фаол иштирокчилар тақдирланди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти






